«қалбаки купюралар» тегли мақолалар


Сурхондарё, Андижон ва Тошкентда салкам 530 минг доллар қалбаки купюраларни сотаётган шахслар қўлга олинди
23 декабр 2023, 12:42

Сурхондарё, Андижон ва Тошкентда салкам 530 минг доллар қалбаки купюраларни сотаётган шахслар қўлга олинди

ДХХ Россия ва Туркиядан келтирилган қалбаки 528 150 АҚШ доллари миқдоридаги купюраларни муомалага киритишга уринган шахсларни қўлга олди.

ДХХ 3 та вилоятда қалбаки валюталарнинг муомалага чиқарилишига чек қўйди
24 сентябрь 2023, 10:30

ДХХ 3 та вилоятда қалбаки валюталарнинг муомалага чиқарилишига чек қўйди

ДХХ Сирдарё, Бухоро ва Навоий вилоятларида қалбаки валюталарнинг муомалага чиқарилишига чек қўйди. Хусусан, бир ҳолатда қалбаки 10 минг долларни 5 минг долларга сотмоқчи бўлганлар, яна бирида эса сохта 14 минг долларни ўтказмоқчи бўлганлар ушланди.

Тошкентда қалбаки 200 минг сўмликларни тайёрлаган шахс қўлга олинди
15 май 2023, 19:22

Тошкентда қалбаки 200 минг сўмликларни тайёрлаган шахс қўлга олинди

Тошкентнинг Чилонзор туманида номинал қиймати 200 минг сўм бўлган қалбаки банкноталар тайёрлаган шахс қўлга олинди. У шундай қалбаки банкнотларнинг ҳар бирини 60 минг сўмдан сотган.

Ўзбекистоннинг уч вилоятида 460 млн сўмдан ортиқ қалбаки пуллар мусодара қилинди
14 феврал 2023, 14:56

Ўзбекистоннинг уч вилоятида 460 млн сўмдан ортиқ қалбаки пуллар мусодара қилинди

Жиззах, Самарқанд ва Бухоро вилоятларида қалбаки банкнотларни тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланган бир гуруҳ шахслар қўлга олиниб, улардан жами 462,4 миллион сўмлик қалбаки пуллар олиб қўйилди.

ДХХ Навоийда 360,9 млн сўмлик қалбаки пулларнинг муомалага чиқарилишига чек қўйди
8 январ 2023, 16:02

ДХХ Навоийда 360,9 млн сўмлик қалбаки пулларнинг муомалага чиқарилишига чек қўйди

ДХХ Навоийда тошкентлик фуқаронинг Cobalt автомобилида 221,1 млн сўм миқдорида қалбаки 100 минг сўмлик пуллар борлигини аниқлади. Тадбир давомида жами 360,9 млн сўмлик қалбаки пулларнинг муомалага чиқарилишига чек қўйилди.

Бўстонлиқдаги ижарага олинган дачада 26,2 млн сўмлик қалбаки пул тайёрлаган шахслар ушланди
30 октябр 2022, 18:12

Бўстонлиқдаги ижарага олинган дачада 26,2 млн сўмлик қалбаки пул тайёрлаган шахслар ушланди

Тошкент вилоятида қиймати 26 млн сўмдан ортиқ 100 ва 200 минг сўмлик қалбаки купюраларни муомалага чиқаришда гумонланган шахслар қўлга олинди. Уларнинг пулларни Бўстонлиқдаги ижарага олган дала ҳовлисида тайёрлагани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Қашқадарёда фуқаро қалбаки долларларга Cobalt сотиб олмоқчи бўлди
12 октябр 2022, 17:57

Қашқадарёда фуқаро қалбаки долларларга Cobalt сотиб олмоқчи бўлди

Қашқадарёнинг Шаҳрисабз туманида қалбаки 13 400 АҚШ долларига автомашина харид қилмоқчи бўлган шахслар аниқланди. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда $6900 қалбаки купюраларни сотишга уринган шахслар ушланди
11 апрель 2022, 18:20

Тошкентда $6900 қалбаки купюраларни сотишга уринган шахслар ушланди

Тошкент шаҳрида 6900 доллар қалбаки купюраларни сотишга уринганликда гумонланган уч киши қўлга олинди. Тошкент вилоятида эса икки фуқаро 11 минг долларни ноқонуний тарзда 125,4 млн сўмга сотмоқчи бўлганида ушланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг